Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

07

“Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзида озиқ-овқат маҳсулотлари хариди бўйича тавсиялар:


Озиқ-овқат маҳсулотларини узоқ муддатга, ортиғи билан сотиб олиш шарт эмас, боиси савдо шаҳобчаларимиз етарли даражада захирага эга.

Тез бузилувчан маҳсулотларни кейинроққа қолдириб, асосан хона ҳароратида яхши сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олган  маъқул. Асосийси, маҳсулотнинг   яроқлилик муддати, қадоқнинг нуқсонсизлиги ва таркибини текшириб олиш муҳим.

Онлайн буюртма қандай тарзда етказиб берилганлигини текшириш зарур. Тез бузилувчан озиқ-овқатлар музлаткич-халтаси ёки термопакетда сақланган бўлиши керак.  Агар бу қоидага риоя қилинмаган бўлса, буюртмани иккиланмай қайтаринг.

Дўконга йўл олаётганда шахсий гигиена қоидаларини унутманг! Агарда қўлингизда қўлқоп бўлмаса, аравачаларни ва саватчаларни спиртли сочиқлар билан артиш керак. Онлайн харидларда эса маҳсулотларни очишдан олдин қўлни, албаттаЮ совун билан  ювиш зарур. 

“Ўзини яккалаш” ҳаёт  тарзида кўпроқ мева-сабзавот,  оқсилга бой  маҳсулотларни истеъмол  қилган маъқул. Бундай овқатланиш  иммунитет ошишига  ёрдам  беради ҳамда ортиқча  вазндан  сақлайди.

Маълумот  ўрнида, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда назоратдан чиқармасликни таъминлаш мақсадида жорий йил 6 апрелдан “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилган.