Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

06

Адлия бошқармаси ва адлия бўлимлари ўз фаолиятларини карантин қоидаларига мос равишда олиб бормоқда


Ушбу видеоалоқада, туман ва шаҳар адлия бўлимларининг бугунги кундаги фаолияти танқидий руҳда кўриб чиқилиб, уларга Ҳукуматимиз ва махсус комиссия томонидан эълон қилинган карантин шароитида ўз фаолиятларини олиб бориш йўналишлари, вазифалари ҳамда белгиланган чора-тадбирлар яна бир бор аниқ қилиб белгилаб берилди.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи коронавирус пандемияси муносабати билан фуқаролардан адлия бўлимларига, онлайн тушаётган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши, қаноатлантирилиши, ижтимоий тармоқлар орқали қонунчиликдаги янгиликларнинг кенг аҳоли қатламига етказдирилиши, фуқароларнинг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган лойиҳаларда фаол иштирокини таъминлашда адлия бўлимларинииг тутган ўрни, берилаётган имтиёзлар ва қўйилаётган таъқиқларнинг аҳамияти, фаолият олиб бориш тартиби тўғрисида тушунчалар бериб, бўлимлар фаолиятини янада жонлантириш лозимлигини таъкидлади.

Видеоалоқа сўнгида, Ш.К.Саидов адлия бўлимлари бошлиқларига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини аҳолининг турли қатламларига етказдиришда вазиятдан келиб чиқиб, инновацион технологиялардан қай тарзда фойдаланиш юзасидан ўзининг таклиф ва тавсияларини бериб ўтди.