Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

09

"Ўзимизни яккалаш орқали яқинларимизни асрайлик..."


"Яккалаш", "Ёлғизлаш" эшитган қулоққа ёқмайдиган сўзлар, тўғрими? Айниқса ўзбек халқи менталитетига сингиб кетган мехмондўстлик, дўсту биродарлик яккалик тушунчасига тамомила зид бўлган хусусиятдир. Бугун мана шундай офат-пандемия қаршисида турган халқимиз учун сабр ва матонатни яна бир бора синовдан ўтказиш пайти келди. Бунинг учун аввалдан ўрганиб қолган, қон-қонимизга сингиб кетган баъзи бир одатларимиздан вақтинчалик воз кечиб туришимизга тўғри келади. Ўйлаб кўрилганда вақтинчалик эмас умуман воз кечишимиз керак бўлган одатларимиз ҳам талайгина эканлигига гувох бўлдим. Уларни бир нечтасини санаб ўтиш оркали янада яхшироқ тасаввур хосил қилиш мумкин.

Масалан, туғилган кун тадбирларига алохида тайёргарлик кўрилиши, уйда қариндошларга, чойхонада улфатларга, ресторанда эса "нозик" меҳмонларга тўкин дастурхон ёзиш, ҳар ойда бир маротаба гап-гаштак ташқил этиш аксарият инсонлар учун одатга айланиб улгурди. Худди мана шундай кераксиз, исрофгарчиликка сабаб бўлаётган тадбирларни бугун иложсизликдан тўхтатиб турган бўлсак, эртага ақлу тафаккур, масъулият билан бунинг барчасига чек кўяйлик. Бугун нафақат тўпланиб оммавий йиғинлар ўтказиш балки икки инсоннинг 2 метрдан кам бўлган масофада бир-бирига яқин бўлиши ҳам қатъиян тақиқланмоқда. Пандимея тарқалиши ва юқиш хавфининг юқорилиги сабаб жорий этилган бу тартибга бозорларда, савдо дўконларида сўзсиз амал қилиш лозим. Тасаввур қилинг бугун касалликни юқтирган инсон кеча кимлар биландир алоқада бўлган, уларга яқин бўлган шахслар ҳам кимлар биландир алоқага киришиб улгурган бўлиши эҳтимоли мавжуд. Энг туғри йул ёнингизда юрган ҳар бир инсонга нисбатан касаллик ташувчиси бўлиши мумкин деган хулосада қараш ва ундан юқори даражада ҳимоялана олиш.
Айни кунларда ўз фаолиятимизни масофадан туриб амалга ошираётган эканмиз, биз ҳам мана шундай офатдан маълум даражада химоялана олганимизни ҳис қиляпмиз. Мулкчилик шаклидан қатъий назар ҳар қандай ташкилот ҳозирги вазиятда ходимларининг уйдан туриб ишлашини жорий қилиши учун бир дона ноутбук компютери ёки замонавий мобил алоқа воситаси етарли бўлади. Ҳар қандай ташкилот биносига ва хоналарига кириш эшикларини бир кунда ўнлаб хатто юзлаб фуқаролар ушлашини, уларнинг юзига тақилган ҳимоя ниқоблари ҳам баъзида талабга жавоб бермаслигини, тиббиётчиларнинг фикрича кийим-кечакда қолган вируснинг энг кўп вақт яшаш хусусиятига эга эканлигини инобатга олиб, ҳар қандай муносабатларнинг камида 85 фоизини уйдан туриб амалга ошириш чорасини кўриш зарур бўлади. Бугун биз ҳам ўз фаолиятимизни масофадан туриб самарали амалга ошириш кўникмаларига эга бўлмақдамиз. Бунда асосан ҳуқуқшунос сифатида ижтимоий тармоқларда кенг мухокамаларга сабаб бўлаётган ҳар хил салбий хабарларга қарши асосланган жавобларни бера олиш, юртдошларимизга карантин даврида жорий этилган тартиб-қоидаларни аниқ ва содда тилда тушунтириш борасида кенг қамровли тарғибот ишларини янада жонлантиришимиз керак.

Мирзачўл туман адлия бўлими бошлиғи Н.Қодиров
"