Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

10

«Ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи нима учун керак?


6 апрелдан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи жорий этилди. Республика махсус комиссияси қарорига кўра, фуқароларга уйидан ташқарига чиқиш ман этилди. Зарурат бўлган тақдирдагина яқин атрофдаги дорихона, озиқ-овқат ва биринчи галдаги товарлар дўконига чиқишга рухсат этилди. Аҳоли ўртасида бундай чораларни нима кераги бор? деган ҳақли савол туғилиши табиий. Келинг “ўзини яккалаш (самоизоляция)” тўғрисида дунё олимлари қандай фикрда эканликларини ёритишга ҳаракат киламиз. Россиялик шифокор Фёдор Катасанов узининг саҳифасида одамлар мавсумий касалликлар даврида иммун тизими заиф бўлган аҳоли қатламини уйда қолишга ва атроф муҳитдаги касалланган одамлар билан камроқ мулоқатда бўлишга чақиради. Бундан кўриниб турибдики хозирда нафақат Ўзбекистонни балки, бутун жахон ривожланган давлатларни ларзага солиб турган короновирус пандемияси вақтида COVID-19 касаллигининг республикамизда кенг таркалиб кетишини олдини олиш учун «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи жорий этилиши бу жудаям зарурий чорадир. Қолаверса , Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва коронавирусга қарши курашишда тажрибага эга мамлакатлар (Хитой, Жанубий Корея) мутахассисларининг тавсия ва маслаҳатларига қатъий амал қилинмоқда. Яна шуни ҳам эътироф этиш лозимки Ислом динида ҳам ушбу масалада кўрсатмалар берилган: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Қай бир кишига тоъун (пандемия) етса ва уйида сабр билан ва савоб умидида ўтирса ҳамда ўзига Аллоҳ ёзганидан бошқа нарса етмаслигини билса, илло унга шаҳиднинг ажричалик савоб бўлади". (Имом Бухорий "Саҳиҳ"ларидан). Нафақат ислом балки, бошқа динларда ҳам пандемия вақтида инсонлар ўзини қандай тутишлари тўғрисида кўрсатмалар мавжуддир.
Шундай экан ушбу вазиятда УЙДА ҚОЛИНГ ва соғ-саломат бўлинг, қадрли юртдошим

Жиззах шахар 8-сон ДНИ нотариус ёрдамчиси Журабаева Дилдора