Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

22

Жиззах вилояти адлия бошқармаси томонидан 2020 йилнинг 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили


Жиззах вилояти адлия бошқармасига 2020 йилнинг 1-чораги давомида жами 2073 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 1803 таси кўриб чиқилиб, 1206 таси ёки 66,8 фоизи қаноатлантирилди, 597 таси ёки 33,1 фоизига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Шунингдек, 292 та мурожаатлар тааллуқлиги бўйича тегишли идораларга юборилди, 6 таси кўрмасдан қолдирилди.
Мурожаатларни тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқиш учун
220 та мурожаатлар жойига чиқиб, 74 таси бўйича мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўрганилиши таъминланди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 64 таси “Ишонч телефони” орқали, 1121 таси шахсий қабуллар орқали (сайёр қабуллар) келиб тушган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш, келгусида такрорламаслик, фуқаро ва юридик шахсларни бузилган ҳуқуқларни тиклаш юзасидан тегишли идораларга жами, 397 та таъсир чоралари киритилди.
Хусусан, 71 та тақдимнома, 77 та огоҳнома, судларга 221 та даъво аризалари (ариза), 24 та маъмурий ва 4 та жиноий таклифлар киритилди.
Киритилган таъсир чораларига асосан 13 нафар шахслар интизомий,
14 нафар шахслар маъмурий, 1 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди ҳамда 21 та ҳужжатлар бекор қилинди, 341 114 100 сўм пул маблағлари фуқароларга тўлаб берилиши таъминланди.
Мурожаатларни хусусияти бўйича таҳлил қилинганда 443 таси қонун ҳужжатларига тушунтириш бериш масаласида, 236 таси меҳнат низоларига оид (шундан, 193 таси ойлик иш ҳақини олиш масаласида), 159 таси ижтимоий соҳага оид, 97 таси банк фаолиятига оид, 72 таси коммунал тўловлар ҳақида, 72 таси ерга доир қонун ҳужжатлари бўйича, 50 таси уй-жойга доир қонунлар юзасидан, 46 таси нотариат, адвокатура, давлат хизматларини кўрсатиш, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар, юридик хизматга доир қонун ҳужжатлари юзасидан, 20 таси кадрлар масаласига оид, 16 таси суд қарорлари юзасидан, 9 таси таълимга оид, 9 таси солиқ соҳасига оид ҳамда 844 таси бошқа масалаларга оид мурожаатларни ташкил этади.


Мурожаатлар шакли ва тури бўйича таҳлил қилинганда 769 та ёзма, 1183 та оғзаки, 121 та электрон мурожаатлар бўлиб, 944 таси шикоят,
1129 таси ариза ҳисобланади.
Бошқарма раҳбарияти ҳамда туманлар (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқларининг жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш учун шарт-шароитлар яратилди.
Жумладан, бошқарма раҳбариятининг 2020 йил 1-ярим йиллигига мўлжалланган ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш бўйича жадвали, мурожаатларни қабул қилишда фуқаролар ва тадбиркорларга қулайлик яратиш ҳамда мурожаатларни жойида ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Жиззах вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг Жиззах вилоят Халқ қабулхонаси ҳамда Бош вазир қабулхонасининг ҳудудий бошқармасида қабул қилиш жадвали тасдиқланиб, жойларда сайёр қабуллар ташкил этилди.
Худди шундай, туманлар (шаҳар) адлия бўлимлари ҳам жойларда сайёр қабулларни ташкил этилиши йўлга қуйилди.
Натижада 1-чорак давомида бошқарма раҳбарияти томонидан 123 та, адлия бўлимлари эса сайёр қабуллар жараёнида 951 та мурожаатлар қабул қилиб, 700 ортиқ мурожаатлар қаноатлантирилди ва 200 дан ортиқ мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шу билан бирга мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлилидан келиб чиқиб, мурожаатлар билан ишлашнинг умумий кўрсаткичлари, мурожаатларда тез-тез кўтарилган масалалар, аниқланган асосий камчиликлар ва қоида бузарликлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилишга қаратилган тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.


Ташкилий-назорат ва
таҳлил ишлари бўлими