Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

28

Савол -Жавоб


1. Боғча ва мактабнинг бошланғич синфида ўқийдиган болалари бор ходим карантин давридан олдин меҳнат таътилини олган бўлса, аммо бу вақтда боғча ва мактаб фаолиятининг тўхтатилиши давом этса, қандай йўл тутилса қонуний ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 28 мартда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи рўйхатдан ўтказилган.
Ушбу буйруқ билан тасдиқланган Низомга кўра агар ходим карантин даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилишидан олдин меҳнат таътилини олган бўлса ёки карантин даврида меҳнат таътилини олишни хоҳламаса, иш берувчи ходимнинг хоҳишига кўра қуйидагиларни амалга ошириши мумкин:
ходимни масофавий иш усули, мослашувчан иш графиги ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиши;
ходимга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериши.

Саволга Зомин туман адлия бўлими бошлиғи М.Э.Алимқулов жавоб берди.


1. Қандай ҳолларда ходимнинг розилигисиз ойлигидан ушлаб қолинади?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 164-моддаси 2-қисмига кўра қуйидаги ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади:
1) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 23-моддаси иккинчи қисмининг 2-бандида кўрсатилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ушбу модданинг учинчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар учун;
2) суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
3) иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун.
4) ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, — таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун;
5) ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;
6) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи интизомий жазо чораси сифатида қўлланилган ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жаримани ундириш учун.
Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.
Бироқ, юқорида белгиланган чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда жазо ва алимент мажбуриятлари бўйича қарздорлик учун ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.

Саволга Зомин туман адлия бўлими бошлиғи М.Э.Алимқулов жавоб берди.