Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

29

"Карантин даврида фуқароларимизнинг мурожаатлари қандай кўриб чиқилмоқда?"


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисига Мурожаатномасида “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя фаолиятимиз мезонига айланиб улгумоқда” деб таъкидлаб ўтган эди. Юртдошларимиз манфаатида юксак ғамхўрлик доирасида олиб борилаётган бу иш услуби бугун халқимиз ишончига, умидига сабаб бўлмоқда.
Мазкур мураккаб вазият бу борадаги ишларни бир фурсат бўлсада эътиборсиз қолдиришга сабаб бўла олмайди. Биламизки, ҳаёт давом этар экан, юртдошларимиз у ёки бу масалада давлат органларига мурожаат қилиши табиий.

Хўш, бугун мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёни қандай кечмоқда деган савол туғилади. Бу масалага Жиззах вилояти адлия бошқармаси фаолияти мисолида ойдинлик киритмоқчиман.
Биргина, жорий йилнинг 1-чорагида вилояти адлия бошқармаси ва адлия бўлимларига, оғзаки, ёзма, электрон шаклда 2000 тадан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб улар тегишли тартибда кўриб чиқилди.
Жиззах вилояти адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан карантин даврида фуқароларимизни ортиқча оварагарчиликдан холос этиш ҳамда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш мақсадида, мурожаатларни ижтимоий тармоқлар орқали қабул қилиш, фуқароларнинг бугунги кунда қизиқтирган саволларига айнан ижтимоий тармоқлар орқали жавоб бериш амалиёти йўлга қуйилиб, адлия бўлимларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Биргина мисол қилиб айтганда, Мирзачўл туман адлия бўлимини томонидан ташкил этилган телеграм мессенжеридаги “Ҳуқуқий ахборот” гуруҳи томонидан 1000 га яқин аъзоларнинг саволларига мунтазам жавоб қайтариб келинмоқда. Юртдошлармизнинг ўзларини қизиқтирган ва муаммоли масалаларни айнан мана шу гурухларда муҳокама қилаётгани, ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилишаётгани адлия органлари ходимларига бўлган юксак ишончдир. Энг мухими эса карантин даврида жорий этилган қонун-қоилаларни халққа тўғри тушунтириш борасида самарали мулоқот ўртанилмоқда.

Жиззах вилояти адлия бошқармаси,
бўлим бошлиғи
Акмал Раджабов