Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

04

''Салом,Сардоба,биз биргамиз!'' акцияси Жиззахда


Сирдарё вилоятининг ''Сардоба'' сув омборида юз берган офат натижасида жабр кўрганларга кўмаклашиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” хайрия акциясига старт берилди.
Шунингдек, Жиззах шаҳри, Пахтакор, Дўстлик, Мирзачўл, Арнасой ва Зарбдор туманларидаги эвакуация қилинган фуқаролар жойлашган биноларда адлия органлари ходимлари, Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси мутахассислари томонидан ''Адлия сайёр маслаҳатхоналари'' ташкил этилди.

Офат натижасида ҳужжатларини йўқотган фуқароларнинг рўйхати шакллантирилмоқда.

Адлия бошқармаси ходимлари томонидан 24 мингдан ошиқ Сирдарё вилоятидан эвакуация қилинган фуқароларга доимий ҳуқуқий маслаҳат ва амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.

Бугунги кунда, кутилмаган офатдан жон сақлаш учун уйларини ташлаб чиққан сардобалик фуқаролар, ўзларига кўрсатилаётган бу каби эътибордан жуда мамнунлигини билдирди.

Адлия идоралари томонидан ушбу фуқароларга амалий ва ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилиши давом эттирилади.