Янгиликлар
Фуқаролар доимо давлат ҳимоясида.
Бугунги кунда бутун дунёда коронавирус пандемияси тарқалганлиги сабабли инсоният мураккаб жараённи бошдан кечирмоқда. Ушбу касаллик бугун Ер юзининг 170 дан ортиқ давлатларида кириб бориб, шу жумладан бизнинг мамлактимизни ҳам четлаб ўтгани йўқ.
Короновирус пандемияси нафақат инсониятга, балки, мамлакатнинг барча соҳаларига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Шу сабабли ушбу кассалликни олдини олиш мақсадида давлатимиз томонидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига мазкур касалликнинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, қулай санитария-эпидемиологик муҳитни таъминлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29 январь 2020 йилда “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика Махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мамлакат аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, айрим хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил 19 мартдаги “Кароновирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 2020 йил 3 апрелдаги “Кароновирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонлари қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги апрелдаги “Кароновирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 2-бандида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга доир қуйидаги чора-тадбирлар белгиланди.
Жумладан, жорий йилнинг март — июнь ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлаш, уларни тўлашни янги муддатда давом эттириш тўғрисидаги ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда 6 ой муддатга (бироқ бола тегишлича 2 ёшга ва 14 ёшга тўлгунидан кўп бўлмаган муддатда) танаффуссиз давом эттирилиши, ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўлашни узайтириш билан боғлиқ харажатлар Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан қопланиши белгиланган. Шунингдек, Фармоннинг 3-бандида ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг рўйхати карантин тадбирлари амал қилиши даврида бир марталик ниқоблар, антисептик воситалар ва бактерияга қарши совунлар жамланмаси билан тўлдирилиши кўрсатиб ўтилган.
Хулоса қилиб айтганда, ушбу Фармон билан давлатимиз томонидан яратиб берилаётган бундай имкониятлар фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш ва уларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг ёрқин мисолидир.
Ж.Абдухолиқов,
Янгиобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси