Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

11

Адлия вазирлигининг Сирдарёга навбатдаги гуманитар ёрдами етказилди


Сардобадаги техноген вазиятдан жабр чекган 26 нафар оилага Адлия вазирлигининг гуманитар ёрдамини Жиззах вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг ўзи топшириб, уларнинг ҳоли ва турмуш шароитидан хабар олди. 


Фото: Жиззах вилоят адлия бошқармаси

Адлия вазирлиги ва ''Шодиев Халқаро фонди'' томонидан Сардоба сув омборида юз берган офат натижасида жабр кўрганларга кўмаклашиш мақсадида эълон қилинган “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” хайрия акцияси доирасида тўпланган навбатдаги гуманитар юклар 2020 йилнинг 8 май куни Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ш.К.Саидов ва бошқарма бошлиғининг ўринбосари А.М.Эргашевлар томонидан Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги жабрланган 462 нафар фуқароларга етказилди.


Гуманитар ёрдамларининг Саховат ва Шодлик МФЙ да тарқатилиши жараёнидан

Фото: Жиззах вилоят адлия бошқармаси

Ушбу акция доирасидаги гуманитар ёрдамни тарқатилишида мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари яқиндан ёрдам беришди


Адлия вазирлиги томонидан юборилган гуманитар ёрдам Оқолтин туманидаги ҳокимлик омборхонасига маҳаллаларга тарқатилиши учун юк автомобилидан тушурилмоқда

Сув тошқини Оқолтин туманининг Саховат маҳалласига ҳам етиб келганлигини ушбу суратдан ҳам билса бўлади

Одамлар шундай оғир кунларда Давлатимииз Раҳбарининг, Ҳукуматимизнинг шунингдек, Адлия вазирлиги ҳамда ''Шодиев Халқаро фонди''нинг улар билан бирга эканликлари, улар томонидан беминнат кўмак берилиб, уларга далда бўлаётганликларидан жуда хурсанд эканликларини мамнуният билан таъкидладилар.


Фото: Жиззах вилоят адлия бошқармаси

Шундай Улуғ айём ҳамда Хотира ва қадрлаш куни арафасида Халқимизнинг Юртбошимиз ва саховатпешалар, акция ташкилотчилари ҳаққига қилган самимий дуолари ижобат бўлсин!  

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Жиззах вилояти адлия бошқармаси жамоаси ушбу акцияда иштирок этган сахий ва саховатли халқимизнинг чинакам бағрикенг фаол кўнгиллиларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Шокир САИДОВ,
Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи