Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

13

Инсон ҳуқуқлари олий қадрият.


Инсон ҳуқуқлари умумжахон декларациясида барча одамлар қонун олдида тенгдир ва ҳеч бир тафовутсиз қонун билан тенг ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эгадир.  Бу жиҳатлар мамлакатимиз қонунчилик тизимида ҳам яққол ўз ифодасини топган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси кониституцияси 28-моддасида ҳам Ўзбекистон Республикаси Фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга деб кўрсатиб ўтилган.

Бироқ амалда бир қанча чекловлар ва оворагарчиликлар мавжуд эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш борасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш кафолатларини мустаҳкамлаш мақсадида 2020 йил 22 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5984-сон Фармони имзоланди.


Мазкур фармонда 2020 йил 1 сентябрдан қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилади:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилиш муддати 15 кун ҳисобланади;

Вазирлар Маҳкамасининг 1049-сон қарорида 10 кун қлиб белгиланган эди.

Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни расмийлаштириш бир кун ичида амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда аввалги доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқиш тартиби бекор қилинади;

Бу билан фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигига чек қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинишини расмийлаштиришда паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига рўйхатга олиш штампини босиш амалиёти бекор қилинади;

Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда ҳарбий хизматга мажбурларнинг мудофаа ишлари бўлимларига ҳарбий ҳисобдан чиқиш ва ҳарбий ҳисобга туриш учун бориши тартиби бекор қилинади;

Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан солиқ идораларида ҳисобга олинган ижара шартномаси ҳақида маълумот тақдим этилганда ва қтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишда уй-жой эгасининг розилиги талаб этилмайди;

Чунки ижара шартномасининг ўзи уй эгасининг розилигини англатади.

Туғилган болага фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан туғилганлик тўғрисида гувоҳномани расмийлаштириш чоғида отаси ёки онасининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзилига идоралараро электрон ҳамкорлик орқали маълумотларни киритиш йўли билан уни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби жорий қилинади;

ушбу вазифани амалга ошириш учун «Автоматлаштирилган ахборот тизими ва маълумотлар базаси» автоматлаштирилган ахборот тизимини Ичкиишлар вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда «Манзил» ва «Хорижга чиқиш паспорти» ахборот тизимлари билан интеграция қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг муайян ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тегишинча ушбу ҳудуднинг бошқа манзилида истиқомат қилса, турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга олиниши шарт эмас ва у паспорт тизими қоидаларини бузган деб ҳисобланмайди.

Ушбу енгилликлар қай тартибда амалга оширлади деган савол туғилиши мумкин албатта. Буларнинг барчаси рақамли технологиялар орқали амалга оширилади.

Шунингдек мазкур қарорда ЎзбекистонРеспубликаси Мудофаа вазирлиги 2020 йил 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини онлайн тарзда ҳарбий ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш тизимини жорий қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК билан биргаликда 2020 йил 1 августгача Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш билан боғлиқ жараёнларни амалга ошириш мақсадида тегишли ахборот тизимларини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилинади.

Ушбу Фармон фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришнинг муҳим воситаси бўлиб, бир қанча бюрократик тўсиқларни бартараф қилиш орқали фуқароларнинг оворагарчилигини олдини олади. 


Дўстлик туман адлия бўлими бошлиғи Саид Раҳимов