Янгиликлар
Тадбиркор!-Адлия Сизга мададкор
Ҳурматли каналимиз аъзолари!
Жиззах вилояти адлия бошқармаси "Тадбиркорга мададкормиз!" акциясига старт берди.

Акция доирасида ушбу "Адлия тадбиркорга дўст" канали орқали мурожаат этган тадбиркорларнинг ҳуқуқларини амалга оширишига амалий ёрдамлар кўрсатилади.

Сизларга ҳақдорликларингизни ундириш, бузилган ҳуқуқингизни тиклаш юзасидан ҳуқуқий ёрдамлар берилиб, Сизга нисбатан қўлланилган жарима ва пенялардан норози бўлган тақдирингизда адлия органлари томонидан мурожаатингиз ўрганиб чиқилади.
Жарималарнинг ноқонуний қўлланилгани аниқланган тақдирда, судларга даьво аъризалари киритилиб, уларни бекор қилдириш чоралари кўрилади.
Адлия органлари томонидан Сизнинг манфаатингизда Судларга киритиладиган даъво аризалари учун давлат божлари ундирилмайди.

Акция имкониятидан унумли фойдаланинг!!!