Янгиликлар
22
Нафақа ундириб берилди.
Жиззах шаҳар адлия бўлими томонидан онлайн мурожаатларни ўрганиш ва ҳал этиш борасида самарали ишлар ташкил этилмоқда. "Сайилжойи" МФЙ да яшовчи З.Ярлақапованинг нафақа пули тайинланмаётганидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказилганда "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида" ги Низом талаблари бузилганлиги аниқланди. Унга кўра оиланинг аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад қайта хисобланганда 319471 сўмдан тўғри келган, бунда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар чиқарилмаган. Энг асосийси З. Ярлакапованинг 2-гураҳ ногирони эканлиги инобатга олинмаган. Мазкур масала бўйича киритилган тақдимнома натижасида маҳалла фуқаролар йиғини томонидан камчиликлар бартараф этилиб, май ойидан бошлаб фуқарога нафақа пули чиқиши таъминланди.
Мусохон Асатуллаев, Жиззах шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.