Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

25

Адлия вазирлигининг хайрия тадбири Дўстлик туманида давом этди.


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, ''Шодиев Халқаро Фонди'', ''Юксалиш умуммиллий ҳаракати'' ташаббуси билан олиб борилаётган хайрия тадбирлари Республика миқёсида давом эттирилмоқда.



ДХА Дўстлик туман маркази директори Ш.Тавбоев Адлия вазирлигининг юборган эҳсонини ўз эгасига улашмоқда

Жумладан, шундай тадбирларнинг бири Улуғ айём куни Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида бўлиб ўтди.

Унда туман адлия бўлими, ДХА Дўстлик туман маркази, туман прокуратураси ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бўлинмаси ходимлари иштирок этишиб, тумандаги иқтисодий жиҳатдан қийналган, кам таъминланган, муҳтож ва ногиронлиги бўлган 100 га яқин оилаларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини беғараз ёрдам сифатида тарқатди.


Дўстлик туман адлия бўлими бошлиғи С.Рахимов тадбирда ''бош-қош''

Адлия вазирлигининг саховат маҳсулотлари Манас МФЙ даги кам таъминланганларга тарқатилиши таъминланди

Тадбир иштирокчилари томонидан тарқатилган ушбу беғараз ёрдамдан баҳраманд бўлган фуқаролар Адлия вазирлиги, туман масъуллари ҳамда Ҳукуматнинг ғамхўрлигидан ғоят ҳурсандлигини билдириб, минннатдорчилик билдирди.