Янгиликлар
29
Нафақа пули тайинланиши таъминланди.
Туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ижтимоий тармоғи орқали фуқаро Ш.Т.нинг болали оилаларга нафақа пули олишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати Дўстлик туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганишда, Дўстлик тумани Саритепа МФЙ ҳузуридаги моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар тайинлаш комиссиясига нафақа тайинланшни сўраб мурожаат қилганлиги аниқланди.
Ўрганиш натижасида, Саритепа МФЙ Комиссия йиғилишининг қарори билан фуқаро Ш.Т.га жорий йилнинг апрель ойидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа пули тайинланиши таъминланди.