Янгиликлар
03
Журналистлар ва блогерларни онлайн брифингга таклиф этамиз!
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан ОАВ вакиллари, блогерлар ва давлат ташкилотлари ахборот хизмати ходимлари учун ойда бир маротаба онлайн брифинг ташкил этилади. Янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тезкорлик билан етказиш мақсадида мунтазам ўтказиб бориш режалаштирилаётган мазкур тадбирнинг навбатдагиси 4 июнь куни соат 10:00 да бошланади.
.png)
ZOOM программасини юклаб оласиз ва мазкур хавола (https://us04web.zoom.us/j/4359873274?pwd=VHhDR3Z1SGc0UmxIWStBcnVqai9WZz09) орқали биз билан боғланасиз.
.png)
Онлайн брифинг мавзуси: Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" ги Фармони. Брифинг эркин суҳбат ва савол-жавоб шаклида олиб борилади.