Янгиликлар
Халқ бой бўлса давлат ҳам бой ва қудратли бўлади.
Ҳозирги кунда олиб борилаётга ислоҳотлардан кўзланган пировард мақсад битта – халқимизни ҳаётдан рози қилиш, бой қилиш. Бунга одамларни тадбиркорликка, ишбилармонликка ўргатиш, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, тенг ва адолатли қонуний имкониятлар яратиш орқали эришиш мумкин. Зотан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” чунки давлатнинг асоси халқдир. Халқ бўлмаса давлат ҳам бўлмайди.
2020 йил 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742-сонли қарори қабул қилинди.
Қарордан асосий кўзланган мақсад аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада кенг жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитларни яратишдир.
Ушбу қарорда 2020 йил 1 июлдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати бир нечтага кенгайтирилди ҳамда 2020 йил 1 июлдан бошлаб қуйидагилар жорий этилади:
ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код) берган ҳолда махсус мобиль илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади ҳамда вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини бериш тартиби бекор қилинади;
ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлайди ҳамда ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади;
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасида Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:
эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар
Пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.
Бундан кўриниб турибдики фуқаро 7 йил ўзини ўзи банд қилса пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Интернет тармоғи орқали хизматлар кўрсатувчи (ишлар бажарувчи) ўзини ўзи банд қилган шахслар кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) учун чет элдаги жисмоний ва юридик шахслар — норезидентлардан хорижий валютадаги тўловларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига тегишли маълумотларни киритмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг банкларидаги ҳисоб рақамларига қабул қилиш;
Ушбу имтиёз Интернет тармоғи орқали пул топувчиларни ишини осонлаштиради.
контракт тузмасдан, келишув тўғрисидаги оммавий таклифни (оферта) қабул қилиш ёки электрон ёзишмалар алмашиш ёхуд ҳисоб-китоб фактураларни (инвойс), шу жумладан электрон шаклда тақдим қилиш йўли билан чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш);
ўзини ўзи банд қилган шахслар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи, иштирокчилари сони камида уч нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси 2021 йилда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни осонлаштириш, шу жумладан қуйидагиларга имкон яратувчи сервислардан реал вақт режимида фойдаланишга ёрдам берадиган «Бизнес навигатор» ахборот тизимини жорий қилиши белгиланган бўлиб унда:
тадбиркорлик фаолиятининг тегишли ҳудуддаги рақобатбардош турини танлаш;
кредит олиш учун зарур бўлган бизнес-режа лойиҳаси ва ҳужжатлар тўпламини шакллантириш;
тегишли тадбиркорлик фаолияти учун тақдим этилган имтиёз ва преференциялар тўғрисида маълумот олиш;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кўчмас мулк объектларини танлаш имкониятлари мавжуд бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахслар жами даромадлари таркибига киритилмайди.
Мазкур қарор аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда норасмий иш ўринларини расмийлаштиришга хизмат қилади.
Дўстлик туман адлия бўлим
бош маслаҳатчиси М.Рустамов