Янгиликлар
Адлия бўлимининг таклифи бўйича прокуратура маъмурий иш қўзғатди.
Дўстлик туман Боғзор МФЙда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 03 апрелдаги ПФ-5978-сон Фармони ижроси ташкиллаштирилганлиги ва ижро интизомига риоя этилиши мониторинг ўтказиш йўли билан ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида ушбу Фармон талаблари бўйича Боғзор МФЙнинг мансабдор шахслари томонидан оз миқдорда талон-тарож қилиш яъни ўзлаштириш, растрата қилиш ва мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Бунинг оқибатида эса фуқаро Д. С.га 434 000 сўм, фуқаро Қ. Ш.га 2019 йил июнь ойидан 2020 йил май ойига қадар асоссиз равишда 3 488 000 сўм ортиқча тўловлар амалга ошириб юборилганлиги аниқланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Дўстлик туман адлия бўлими томонидан ''Боғзор' МФЙ мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (ёки ҳаракатсизлиги)га ҳуқуқий баҳо беришлик учун туман прокуратурасига таклиф киритилган.
Дўстлик туман прокуратураси томонидан ҳолат ҳуқуқий баҳоланиб, маъмурий иш материаллари тегишлилигига кўра маъмурий ишлар бўйича Судга кўриб чиқишлик учун юборилди.