Янгиликлар
Адлия аралашуви билан талабаликка тикланди.
Бахмал туманида яшовчи фуқаро А.Абирқуловнинг Самарқанд Ветеринария медицинаси институти ректорининг уни талабалик сафидан чиқариш ҳақидаги буйруғидан норози бўлиб ёзган мурожаати адлия бошқармаси "инсон ҳуқуқлари" бўлими томонидан ўрганилди.
Бахмал туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг 2019 йил 29 сентябрдаги 51-сонли буйруғига асосан фуқаро А.Абирқулов бир ойлик навбатдаги ҳарбий йиғинга юборилганлиги, бунинг оқибатида талаба Самарқанд Ветеринария медицинаси институтида узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ дарсларни қолдирган деб топилиб, институт ректорининг 2019 йил 22 октябрдаги 402-т-сонли буйруғи билан талабалар сафидан чиқарилганлиги юзасидан қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича фуқаро Б.Абирқуловнинг манфаатида “Ғайриқонуний буйруқни бекор қилиш ва талабалар сафига қайта тиклаш тўғрисида” Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига киритилган даъво ариза қаноатлантирилди, Б.Абирқуловни талабалар сафига тикланиши таъминланди.
Мохинур Рахимова
Инсон хуқуқлари бўлими бош маслаҳатчиси