Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

21

Шаффофлик ва очиқлик давр талаби.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 
20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб тамоилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1023-сон қарори билан 
2019 йил 1 октябрдан бошлаб жорий этилган тартибга мувофиқ:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари (кейинги ўринларда ер участкалари деб аталади) тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн аукцион орқали берилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ер участкаларини тақдим этиш ҳоллари бундан мустасно эканлиги кўрсатилган.

Бироқ, адлия бўлими томонидан туман ҳокимлигида ер ажратиш тўғрисида қабул қилинган қарорларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги аҳволи ўрганилганда, Шароф Рашидов туман ҳокимлиги томонидан ер майдонларини тадбиркорлик мақсадларида юридик ва жисмоний шахсларга берилишида ҳамон қонунчиликка зид равишда қарорлар қабул қилинаётганлиги маълум бўлди.

Жумладан, тумандаги Х.Олимжон номли ФХҲУ ҳудудидадан “LIDER OSIYO” МЧЖга қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун ер майдонини ажратиш тўғрисида”ги 13-сон қарори билан туман заҳира фонди ҳисобида турган 59қ-контуридан 1,0 гектар ер майдони инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланган ҳолда доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган бўлиб, биргина жорий йилнинг январь ойида шу каби 14 та ноқонуний қарорлар қабул қилинган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 
20 апрелдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3677-сон қарорида  
2018 йил 1 июлдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик 
ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилиши белгиланган.

Шунга кўра бўлим томонидан туман ҳокимлигига тақдимнома киритилиб, киритилган тақдимнома натижасида туман ҳокимининг 14 та қарорларини бекор қилиниши таъминланди.

Шароф Рашидов туман адлия бўлими бошлиғи

Шерматов Анвар Хўжамбердиевич