Янгиликлар
СЭОМ ходимларига 36 439 000 сўм миқдоридаги ҳақдорлиги тўлаб берилди.
Дўстлик туман Санитария-эпидемиологик осойишталик марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармони ижроси ташкиллаштирилганлиги ва интизомига риоя этилиши мониторинг ўтказиш йўли билан ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида ушбу Фармон талаблари бўйича хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги аниқланди.
Фармоннинг 17-бандида Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий қилинган.
Юқоридагидан келиб чиқиб, Марказ раҳбарининг 2020 йил 01 майдаги 95-сонли буйруғи қабул қилиниб, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига 27 нафар ходимлар жалб қилинган.
Лекин ушбу даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Шундан келиб чиқиб, Дўстлик туман адлия бўлими томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг 27 нафар ходимларига ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловларни тўлаш бўйича тақдимнома киритилди.
Натижада СЭОА Жиззах вилоят Маркази томонидан ушбу ходимларга 36 439 000 so'm миқдоридаги ҳақдорлиги тўлаб берилди.
Саид РАХИМОВ
Дўстлик туман адлия бўлими бошлиғи