Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

29

Умуммажбурий бўлган Ҳукумат Қарори нима учун бажарилмаяпди?


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон Қарори билан "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион оркали бериш тартиби тўғрисида Низом" тасдиқланган бўлиб, унинг асосий мақсади бюрократия, сансоларлик ва коррупциянинг олдини олишдан иборатдир.

Бироқ, афсуслар бўлсинки, хали-ҳанузгача баъзи давлат органлари эскича услубда ишлашни маъқул кўришмоқда.

Эскича услубда ишлашни маъқул кўраётганлар айниқса туман (шаҳар) ҳокимликлари бўлса, бунданда аянчли ҳолат бўлмаса керак. Чунки, улар Президентимиз томонидан амалга оширилаетган ислоҳотларнинг жойлардаги бош ижрочилари бўлишлари даркор.

Юқоридаги Низомнинг 8-бандида қурилиш бош бошқармалари томонидан ишлаб чиқилган архитектура ва режалаштириш топшириғи (АРТ) нинг ишлаб чиқиш қиймати туман (шахар) ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан АРТ ишлаб чиқилган кунда тўлиқ тўлаб берилиши белгиланган.

Хўш амалдачи? 2020 йилнинг 1 июнь ҳолатига Жиззах вилоят қурилиш бош бошкармаси томонидан Зомин туманидаги 14 та ер участкасининг архитектура ва режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилган бўлса-да, унинг қиймати туман ҳокимлиги томонидан ҳозирга қадар тўланмасдан қолмоқда.

Вилоят қурилиш бош бошқармаси бир неча маротаба Зомин туман ҳокимлигига мазкур тўловларни амалга оширишни сўраб, мурожаат қилган бўлса-да, уларнинг барчаси эътиборсиз қолдирилган.

Шундан сўнг, ушбу муаммони ҳал этиш учун Жиззах вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилинди, чунки адлия органларига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан юқоридаги Низом талабларига сўзсиз риоя этилиши бўйича тизимли назоратни амалга ошириш вазифаси юклатилган.

Адлия бошқармаси томонидан мазкур мурожаатда баён этилган ҳолатлар атрофлича ўрганиб чиқилиб, вилоят қурилиш бош бошқармаси манфаатида Зомин туман ҳокимлигига нисбатан ишлаб чиқилган 14 та ер участкасининг архитектура ва режалаштириш топшириғи учун 10 704 000 сўмни ундириш ҳакида судга даъво аризаси киритилди.

Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 22 июлдаги ''Ҳал қилув қарори'' билан даъво тўлиқ қаноатлантирилиб, Зомин туман ҳокимлигидан вилоят қурилиш бош бошкармаси фойдасига 10,7 млн сўм маблағ, бундан ташқари Давлат фойдасига давлат божи ва почта харажатлари ундириш белгиланди.

Хулоса: Республика ҳудудидаги барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурий булган Ҳукумат Қарорининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижроси таьминланмаслиги қонун ҳужжатлари бузилиши сифатида қаралади ва ваколатли давлат органлари томонидан тегишли таъсир чораси қўлланилишига сабаб бўлади.

Зомин туман адлия бўлими

Бош маслаҳатчиси В.Омонов