Янгиликлар
Зоминда адлия фуқаронинг ҳуқуқини ҳимоя қилиб,судга даъво киритди.
Зомин туман адлия бўлими томонидан фуқаро Ш.Б.Ж нинг ўзига тегишли бўлган Зомин тумани, Даштобод шаҳри, Улуғбек МФЙдаги “Деҳқон бозори” ҳудудида жойлашган савдо дўкони бузилганлиги учун компенсация пули берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, Б.Шга “Деҳқон бозори” ҳудудида жойлашган савдо дўкони Зомин туман ҳокимининг 2012 йил 10 майдаги 797-сонли қарорига асосан 742-сон билан Зомин туманининг бино иншоотга бўлган ҳуқуқини рўйхатга олиш кадастр дафтарига тегишли ёзув қўйилган ҳолда 2012 йил 10 май куни ТА серияли №1177365-сон билан гувоҳнома берилган, шунингдек,
13:08 02 05 01 0126 0001-сонли кадастр йиғма жилди расмийлаштирилган.
Ушбу савдо дўкони Зомин туман ҳокимининг 2015 йил 14 июндаги 704-сон “Даштобод шаҳрини батафсил режалаштириш лойиҳасига асосан бузилишга тушган нотурар жой биноларини бузиб олиш тўғрисида”ги қарорига асосан бузилган (қарор иловасидаги рўйхатда 87-рақам билан қайд қилинган).
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 206-моддасига асосан олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки экинларни бузиб ташлашга зарарларнинг ўрни бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қоплангунига қадар йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги “Давлат ва жамоат эҳтиёжоари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 97-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 8-бандига кўра ер участкаларини олиб қўйиш жараёнида бузилаётган уйлар, бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар қийматини фуқароларга тўлаш, шунингдек, ер участкасини олиб қўйилиши белгиланган.
Б.Шга тегишли савдо дўкони биноси 45 338 000 (қирқ беш миллион уч юз ўттиз саккиз минг) сўмга баҳоланган.
Бироқ, Зомин туман ҳокимлиги томонидан ушбу компенсация пулларини тўлаб бериш чоралари кўрилмаган.
Шунга кўра, фуқаро Б.Ш фойдасига бузилган савдо дўкони биноси учун 45 338 000 (қирқ беш миллион уч юз ўттиз саккиз минг) сўм компенсация пулларини ундириш лозим бўлганлиги сабабли Зомин туман адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судига даъво аризаси киритилиши таъминланди.
Улмас АБДИЕВ
Жиззах вилояти адлия бошқармасининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи