Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

21

Жиззах вилояти адлия бошқармаси томонидан 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили


Жиззах вилояти адлия бошқармасига 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида жами 3371 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 2893 таси кўриб чиқилиб, 1926 таси ёки 66,5 фоизи қаноатлантирилди, 967 таси ёки 33,4 фоизига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Шунингдек, 213 та мурожаатлар тааллуқлиги бўйича тегишли идораларга юборилди, 9 таси кўрмасдан қолдирилди.

Мурожаатларни тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқиш учун
360 та мурожаатлар жойига чиқиб, 124 таси бўйича мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўрганилиши таъминланди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 95 таси “Ишонч телефони” орқали, 1498 таси шахсий қабуллар орқали (сайёр қабуллар) келиб тушган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш, келгусида такрорламаслик, фуқаро ва юридик шахсларни бузилган ҳуқуқларни тиклаш юзасидан тегишли идораларга жами, 842 та таъсир чоралари киритилди.

Хусусан, 161 та тақдимнома, 272 та огоҳнома, судларга 360 та даъво аризалари (ариза), 43 та маъмурий ва 6 та жиноий таклифлар киритилди.

Киритилган таъсир чораларига асосан 28 нафар шахслар интизомий,
22 нафар шахслар маъмурий, 1 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди ҳамда 31 та ҳужжатлар бекор қилинди, 2 734 501 000 сўм пул маблағлари фуқароларга тўлаб берилиши таъминланди.

Мурожаатларни хусусияти бўйича таҳлил қилинганда 568 таси қонун ҳужжатларига тушунтириш бериш масаласида, 470 таси меҳнат низоларига оид (шундан, 387 таси ойлик иш ҳақини олиш масаласида), 333 таси ижтимоий соҳага оид, 135 таси банк фаолиятига оид, 95 таси коммунал тўловлар ҳақида, 107 таси ерга доир қонун ҳужжатлари бўйича, 55 таси
уй-жойга доир қонунлар юзасидан, 63 таси нотариат, адвокатура, давлат хизматларини кўрсатиш, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар, юридик хизматга доир қонун ҳужжатлари юзасидан, 28 таси кадрлар масаласига оид, 20 таси суд қарорлари юзасидан, 14 таси таълимга оид, 18 таси солиқ соҳасига оид ҳамда 1465 таси бошқа масалаларга оид мурожаатларни ташкил этади.

Мурожаатлар шакли ва тури бўйича таҳлил қилинганда 1421 та ёзма, 1676 та оғзаки, 274 та электрон мурожаатлар бўлиб, 1580 таси шикоят,
1791 таси ариза ҳисобланади.

Бошқарма раҳбарияти ҳамда туманлар (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқларининг жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш учун шарт-шароитлар яратилди.

Жумладан, бошқарма раҳбариятининг 2020 йил 1-ярим йиллигига мўлжалланган ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш бўйича жадвали, мурожаатларни қабул қилишда фуқаролар ва тадбиркорларга қулайлик яратиш ҳамда мурожаатларни жойида ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Жиззах вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг Жиззах вилоят Халқ қабулхонаси ҳамда Бош вазир қабулхонасининг ҳудудий бошқармасида қабул қилиш жадвали тасдиқланиб, жойларда сайёр қабуллар ташкил этилди.

Худди шундай, туманлар (шаҳар) адлия бўлимлари ҳам жойларда сайёр қабулларни ташкил этилиши йўлга қуйилди.

Натижада 1-ярим йиллигида бошқарма раҳбарияти томонидан 137 та, адлия бўлимлари эса сайёр қабуллар жараёнида 1361 та мурожаатлар қабул қилиб, 1023 ортиқ мурожаатлар қаноатлантирилди ва 342 дан ортиқ мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шу билан бирга мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлилидан келиб чиқиб, мурожаатлар билан ишлашнинг умумий кўрсаткичлари, мурожаатларда тез-тез кўтарилган масалалар, аниқланган асосий камчиликлар ва қоида бузарликлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилишга қаратилган тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

   Ташкилий-назорат ва

   таҳлил ишлари бўлими