Янгиликлар
Санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимларига устама пул маблағлари тўлаб берилиши таъминланди.
Шароф Рашидов туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 апрелдаги ПҚ-4695-сон қарорига мувофиқ, пул маблағи тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб адлия бўлимига қилган мурожаатларига асосан марказ томонидан ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ўз вақтида тўлаб берилишида қонун ҳужжатларига риоя этилганлик ҳолати юзасидан сўров йўли билан мониторинг ўтказилди.
Ўтказилган мониторинг натижасида туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан марказ ҳодимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4695-сон қарорига асосан жорий йилнинг 16 март санасидан 31 май кунига қадар жами 62 млн
506 минг 697 сўм маблағ ҳисобланиб тўлаб берилганлиги, бироқ июнь ва июль ойлари учун 68 нафар ҳодимга ҳисобланган жами 37 млн 299 минг
471 сўм пул маблағи тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди.
Шунга кўра, адлия бўлими томонидан марказга ходимларига ўз вақтида тўланмаган пул маблағларни зудлик билан тўланиши юзасидан тақдимнома киритилиб, жами 37 млн 299 минг 471 сўм пул маблағи тўлаб берилиши таъминланди.
Шароф рашидов туман
адлия бўлим бошлиғи
А.Шерматов