Янгиликлар
14
Тарғибот тадбирлари жойларда карантин қоидаларига асосан ташкил этилмоқда.
Фориш туман адлия бўлими томонидан 10 га яқин махалла фуқаролар йиғинида ''Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида"ги Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти борасида тарғибот тардирлари ташкил этилди. Қонуннинг мақсади, ижтимоий тадбиркорликнинг ўзи ''нима?'' эканлиги шунингдек, ижтимоий тадбиркорлик қандай мақсадларда ташкил этилиши, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари ''кимлар?'' кириши, ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қандай шаклда қўллаб-қувватланиши билан боғлиқ саволларга жавоблар акс этган тарқатма материаллари йиғилганларга тарқатиб чиқилди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармон ҳамда "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони мазмун-моҳияти юзасидан тайёрланган буклет ва флаерлар ҳам фуқароларга тақдим этилди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга адлия бўлими ходимлари батафсил жавоб беришди.
Жиззах вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими