Янгиликлар
22
Энлиликда, фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш тартиби автомат лаштирилади.
Жиззах вилоят адлия бошқармаси
Бу бўйича 2020 йилнинг 16 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларини кўриб чиқишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукуматнинг 557-сонли қарори қабул қилинди
Қарорга мувофиқ, “E-Fuqaro” идоралараро маълумотлар базаси жорий этилади ва бу орқали:
фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш автоматлаштирилади;
мазкур аризалар идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан манфаатдор вазирлик ва идоралар ўртасида кўриб чиқилади;
фуқароликка қабул қилиш, уни тиклаш, ундан чиқиш ва уни йўқотиш бўйича ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.
Ички ишлар вазирлиги “E-Fuqaro” ИМБнинг ягона буюртмачиси ва сақловчиси ҳисобланади.
2021 йил 1 январга қадар:
республика ҳудудида фуқаролик масалалари бўйича мурожаатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали;
хорижда доимий истиқомат қилаётган шахслар томонидан эса Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида жойлаштирилган интерактив консуллик хизмати орқали дастлабки ариза юбориш механизми жорий этилади.
Бунда ариза юборувчи кейинчалик шахсан келиб мурожаат қилиши лозим бўлади.
Улмас АБДИЕВ
Жиззах вилоят адлия бошқармаси, бўлим бошлиғи