Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

23

Коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган ички идоравий ҳужжатлар


Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 7 январдаги 

6-ум-сон “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлашда жамоатчилик назорати ролини оширишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги буйруғи ҳақида

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 7 январдаги 
6-ум-сон “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлашда жамоатчилик назорати ролини оширишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида,

Б У Ю Р А М А Н :

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 7 январдаги 
6-ум-сон “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлашда жамоатчилик назорати ролини оширишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва давлат нотариал идоралари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича ишчи гуруҳ иловага мувофиқ тасдиқлансин ва Кадрлар бўлими (И.Рашидов) ишчи гуруҳ фаолиятини мувофиқлаштириб борсин.

3. Ишчи гуруҳ аъзолари:

туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва нотариал идоралари фаолиятида қонун ҳужжатлари талаблари талабларига қатъий риоя этилиши устидан алоҳида назорат ўрнатсин, улар фаолиятида рейдлар ва “холис фуқаро” тадбирларини доимий равишда ўтказиш чораларини кўрсин;

ходимларнинг асосий эътиборини фуқароларга ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатишга қаратилишини таъминласин.

4. Кадрлар бўлими (И.Рашидов) жамоатчилик назоратини амалга ошириш натижалари бўйича ҳар чоракда вазирликнинг Кадрлар бошқармасига ахборот тақдим қилинишини таъминласин.

5. Ишчи гуруҳ аъзолари жамоатчилик назоратини амалга оширишда қуйидагиларга эътибор қаратиши лозимлиги кўрсатиб ўтилсин:

ходимлар томонидан меҳнат интизомига қатъий риоя қилинишини, иш вақтида уларнинг нима билан машғуллиги;

идорада бегона шахсларнинг фаолият кўрсатмаётганлигини;

ундириладиган тўловлар миқдорлари, тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати ва бошқа маълумотлар бўйича ахборот бурчакларининг кўринадиган жойларда тўғри ташкил этилганлигини;

ходимларнинг муомала маданиятини;

фуқаролар учун минимал шароитларнинг яратилганлигини;

шунингдек, хизмат кўрсатишни оғзаки равишда аоссиз рад этилиши ҳолатлари мавжудлигини;

тўловларни ҳисоблашда белгиланган тартиб ва нормаларга амал қилишини ҳолатларини кузатиш ва аниқлаш.

6. Жамоатчилик назорати вакилларининг хизмат кўрсатиш жараёнига аралашишига ҳамда хато ва камчиликларни сунъий равишда яратишга йўл қўйилмаслиги, кузатув ва ўрганиш давомида ходимлар томонидан қонунга зид хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги ҳолатлари аниқланганда, зудлик билан вазирликка 1008 ишонч телефони ёки @antikorbot телеграмм боти орқали, шунингдек, бошқармага тўғридан-тўғри хабар бериш лозимлиги тушунтирилсин.

7. Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими (А.Раджабов) мазкур буйруқни бошқарма ва унинг тизимидаги идора ходимларига етказсин.

8. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш бошқарма бошлиғи ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.

Асос:

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 7 январдаги 
6-ум-сонли буйруғи.

Бошқарма бошлиғи                                                                              Ш.Саидов


Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 24 февралдаги 
42-ум-сон буйруғи ижросини таъминлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 24 февралдаги 
42-ум-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини белгилаш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида,

Б У Ю Р А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 24 февралдаги 42-ум-сон буйруғи ижро учун қабул қилинсин.

2. Мазкур буйруқ билан қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати тасдиқланганлиги;

Адлия органлари томонидан ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларига киритиш учун коррупцияга қарши қоидаларнинг мазмуни бўйича асосий шартлар тасдиқланганлиги;

Адлия органлари томонидан контрагентлар билан тузиладиган шартномаларга киритиш учун коррупцияга қарши қоидаларнинг мазмуни бўйича асосий шартлар тасдиқланганлиги инобатга олинсин ва ижрога қаратилсин.

3. Кадрлар бўлими (И.Рашидов) ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаларида ва Хўжалик фаолияти ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими (П.Каримов) давлат харидлари билан боғлиқ контрагентлар билан тузиладиган шартномаларда тегишлилиги бўйича коррупцияга қарши курашиш бўйича асосий шартлар мажбурий киритилиши таъминлансин.

4. Кадрлар бўлими (И.Рашидов) бошқарма марказий аппарати ва унинг тизими ходимларини бир хафта муддатда мазкур буйруқ билан таништирилиши таъминлансин.

5.  Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими (У.Абдиев) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигиниг коррупцияга қарши курашиш сиёсати доирасида амалга оширилаётган ишларининг оммавий аҳборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб борилиши таъминлансин.

6.  Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 29 июлдаги 233-ум-сон буйруғи ўз кучини йўқотганлиги инобатга олинсин.

7. Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими (А.Раджабов) мазкур буйруқни барча ходимлар эътиборига етказсин. 

8.  Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш ўз зиммамда қолдираман.

Асос:

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 24.02.2020 йилдаги 42-ум-сон буйруғи.

    Бошқарма бошлиғи                                           Ш.Саидов


      

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI ADLIYA VAZIRLIGI

JIZZAX VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI BOSHLIG`INING

BUYRUG`I

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш фаолияти самарадорлигини баҳолаш тўғрисида”ги 

73-ум-сон буйруғи ижросини таъминлаш ҳақида

               

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш фаолияти самарадорлигини баҳолаш тўғрисида”ги 73-ум-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида       

Б У Ю Р А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш фаолияти самарадорлигини баҳолаш тўғрисида”ги 73-ум-сон буйруғи маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Мазкур буйруқ билан:

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида адлия органлари ва муассасаларининг юқори ва ўрта бўғин раҳбар ходимлари фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари асосида баҳолаш услубиёти тасдиқланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини баҳолаш услубиёти тасдиқланганлиги инобатга олинсин ҳамда ижро учун қабул қилинсин.

3. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида адлия органлари ва муассасаларининг юқори ва ўрта бўғин раҳбар ходимлари фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини баҳолаш натижаларига кўра “намунали” деб топилганда рағбатлантириш, “қониқарсиз” деб топилганда эса интизомий жазо чораларини кўриш амалиёти жорий қилинганлиги инобатга олинсин.

4. Кадрлар бўлими (Ф.Мирзаев) Коррупцияга қарши курашиш соҳасида адлия органлари ва муассасаларининг юқори ва ўрта бўғин раҳбар ходимлари фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари асосида баҳолаш услубиётидан келиб чиқиб ишларни ташкил қилиб борсин.

5. Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими (А.Раджабов) мазкур буйруқни бошқарманинг манфаатдор таркибий бўлинмалари эътиборига етказсин.

6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Асос: Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 13 апрелдаги 73-ум-сон буйруғи.

    Бошқарма бошлиғи                                           Ш.Саидов