Янгиликлар
30
Савол йўлланг, жавоб берамиз!
Савол: Иш берувчининг кўрсатмаси бўйича 2 ҳафта олдин ишга чиқишни бошладим. Аммо ташкилот раҳбари шу кунга қадар ишга қабул қилиш бўйича буйруқ чиқармаган экан. Ушбу ҳолатда мен билан ташкилот раҳбари ўртасида меҳнат шартномаси тузилмаган ҳисобланадими? Жавоб: Меҳнат кодексининг 82-моддасига кўра, ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.
Шунингдек, ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.
Шу ўринда, мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Улмас АБДИЕВБошқарманинг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи