Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

02

Жиззах вилояти адлия бошқармаси тизимидаги мавжуд бўш иш ўринларига таклиф қилади.


ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ
МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ

1

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи

4 000 000 сўм

Олий, ҳуқуқшунос

3 йиллик иш стажи

жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга, қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий билимларни аҳоли ўртасида тарғиб қилинишини ташкил этади;

жамиятни ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича дастурлар ва тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Халқ депутатлари вилоят Кенгашида ҳар йили вилоят адлия бошқармасининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг аҳволи тўғрисидаги ахборотининг тайёрланишини ташкил этади;

бошқарма тизимига кирувчи ҳамда бошқа идоралар билан ўзаро ҳамкорликда илмий-амалий конференциялар, ўқув машғулотлари, давра суҳбатлари, семинарлар ва учрашувларни ҳамда очиқ мулоқотларни ўтказишни ташкил этади;

давлат органлари ва ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш бўйича фаолиятини самарали мувофиқлаштириш, услубий раҳбарлик қилиш ва назоратни амалга ошириш мақсадида ўрганишлар ўтказади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат ҳисобига олади ва қонун ҳужжатларининг туркумлаштириш ишларини олиб боради;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказишнинг белгиланган тартибга риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади ва низомда кўрсатилган бошқа вазифаларни амалга оширади.

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);

- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида);

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)

- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2020 йил 20 октябрь кунига қадар қуйидаги ҳужжатларни jizzax@minjust.gov.uz электрон почтасига ёки Жиззах вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига юборишлари лозим:

- номзоднинг шахсий варақаси (маълумотнома-объективка);

- диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

- номзоднинг паспорт нусхаси.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар электрон шаклда юборилиши ҳам мумкин. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига, @antikorbot телеграм каналига мурожаат қилишингиз мумкин.