Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

09

Шароф Рашидов тумани адлия бўлими томонидан 2020 йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлар таҳлили


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республкаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги низомга мувофиқ туман (шаҳар) адлия бўлимларига вазифа ва функциялардан келиб чиқиб бўлим томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан,

1. Ижро интизоми бўйича;

2020 йил январь-сентябрь ойлари давомида бўлимга жами 516 та хат
ва ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, ҳисобот даври бошига 27 та топшириқлар назоратда бўлиб, ҳисобот даврида келиб тушган хужжатлардан 207 таси адлия бошқармасидан келиб тушган.

Келиб тушган хужжатлардан 196 таси назоратга олинган ва 320 таси маълумот учун қабул қилиниб, шундан 182 та хужжатларнинг ижро қилиниши таъминланган. Шунингдек, 2020 йил 3-чорак якунида жами 41 та хат ва ҳужжатлар қолдиқ сифатида қолган бўлиб, 31 таси доимий назоратга олинган ҳужжатлар ҳисобланади.

Келиб тушган хат ва хужжатлар бўйича бўлимда 22 маротаба йиғилишлар ўтказилган ҳамда 12 та назорат режалари ишлаб чиқилиб, ижроси таъминланган ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида
49 маротаба ўрганишлар ўтказилиши таъминланган.

2020 йилнинг 9 ойи давомида бўлим томонидан ижро интизоми бузилиши ҳолатига йўл қўйилмаган.

2. Инсон хуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида;

Бўлимга 2020 йилнинг 9 ойи давомида жами 436 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 329 та шикоят ва 107 та аризаларнинг 402 таси ҳал этилди, шу жумладан 319 та ёки 73,17 % мурожаатлар (шундан 215 таси шикоят ва 104 таси ариза) қаноатлантирилган, 83 та ёки 19,04 % мурожаатлар бўйича хуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 22 та ёки 5.05 % мурожаат тегишлилигига кўра юборилган ҳамда 13 та ёки 2.98 % мурожаат бўйича ўрганиш ишлари якунланмаганлиги сабабли қолдиқда қолган.

Қаноатлантирилган жами 329 та шикоятлар бўйича жами 40 та тақдимнома, 90 та даъво аризалари, 18 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ҳамда 238 та бошқа турдаги таъсир чоралари киритилиши таъминланди.

Киритилган таъсир чоралари натижасида 7 нафар шахслар интизомий, 2 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса ва 3 та хужжат бекор қилиниши таъминланди.

Cудларга умумий қиймати 1 млрд. 123 млн. 412 минг сўмлик жами
90 та даъво аризалари киритилган бўлиб, шундан 80 таси қаноатлантирилди
ва 3 таси бўйича тегишли қарор қабул қилинганлиги сабабли иш юритиш тугутилди. Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига 7 та 11 млн 12 минг
500 сўмлик даъво ариза суд томонидан кўриб чиқилмоқда.

3. Норма ижодкорлиги соҳасида;

Бўлим томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида қонунчиликдаги “оқ доғлар”ни, шу жумладан коррупциянинг келиб чиқишига ва бошқа хуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратиб бераётган норма
ва қоидаларни бартараф этиш ҳамда қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан жами 51 та таклифлар ишлаб чиқилиб бошқармага тақдим этилиши таъминланди ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан тақдим этилган 3 та норматив хуқуқий хужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, хулосалар берилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига норма ижодкорлиги фаолияти бўйича 2 та тақдимнома киритилиб, 2 та норматив тусдаги қарори бекор қилиниши таъминланди.

4. Хуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида;

Бўлим томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида ижтимоий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида 12 та, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 56 та, Юридик хизмат фаолиятини ташкил этиш соҳасида 5 та, Норма ижодкорлиги соҳасида 12 та жами 85 та ўрганиш, шунингдек, ижтимоий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида 29 та, ҳамда тарғибот соҳасида 32 та, давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 19 та ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 4 та, бошқа соҳаларда 1 та, жами 85 та мониторинглар ўтказилди

Ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар натижасида жами 2546 та, шундан, мурожаатларни кўриб чиқишда 372 та, таълим соҳасида 17 та, соғлиқни сақлаш соҳасида 343 та, пенсия ва нафақа соҳасида 364 та, иш билан таъминлаш масаласида 9 та, уй-жой масаласида 5 та, меҳнат соҳасида 50 та, коммунал тўловларга оид 210 та, банк соҳасида 5 та, солиққа оид қонунбузилишлар бўйича 96 та, ер ажратишга оид 75 та, юридик хизмат соҳасига оид 138 та ва бошқа соҳаларда 862 та қонун бузулиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларига 100 та тақдимномалар киритилди,
42 нафар айбдор мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жавобгарликка тортилиши таъминланди
ва ташкилотларга 789 та огоҳномалар киритилди.

Тақдимномаларга асосан жами 95 млн. 127 минг 706 сўм пул маблағлари тўлаб берилиши таъминланди ва кўрилган таъсир чоралар натижасида ноқонуний қабул қилинган жами 19 та ҳужжатлар бекор қилинди ҳамда 47 нафар айбдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиб, шундан 4 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Бундан ташқари 2020 йилнинг 9 ойи давомида 13 та давлат органлари ва ташкилотларидан статистик кўрсаткичлари талаб қилиб олиниб,
18 турдаги статистик ҳисоботлар таҳлил қилиниши, шунингдек, 10 та идора фаолиятида жами 47 та норматив-хуқуқий хужжатлар (шундан 5 та қонун,
17 та Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари, 20 та Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва 5 та бошқа идоравий хужжатлар) таҳлил қилинди.

Ўтказилган таҳлиллар натижасида 13 та қонун ҳужжатларида муаммо
ва камчиликлар аниқланди, шунингдек, мазкур жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида 815 нафар фуқаролар ўртасида 8 маротаба сўровномалар ўтказилиши таъминланди.

Шу билан бирга ўтказилган ўрганишлар ва мониторинглар натижаси бўйича 6 маротаба таҳлилий маълумотномалар тайёрланиб, ташкилий-хуқуқий чоралар кўриш бўйича 2 маротаба таклиф киритилди.

5. Ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари тўғрисида;

Бўлим томонидан 3871 та тарғибот тадбирлари, шу жумладан 625 та
(44 та маърузалар, 80 та семинарлар, 36 та давра суҳбатлари ва 465 та
уйма-уй бориб ўтказилган тарғиботлар) оғзаки ва 3184 маротаба (16 маротаба телевидениеда, 11 маротаба радиоларда, 7 та газеталарда ҳамда
3150 маротаба веб-сайт ва бошқа электрон ахборот воситаларида) ОАВларда ҳуқуқий тарғиботлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини аниқлаш бўйича аҳолининг турли қатламларидаги жами
815 нафар шахслар ўртасида сўров ўтказилиб, ўтказилган сўров натижаларига кўра умумлаштирилган таҳлилий маълумот ва билдирилган таклифлар бошқармага тақдим этилиши таъминланди.

6. Қонун ҳужжатларини давлат органлари ва ташкилотларга етказиш бўйича;

2020 йилнинг 9 ойи давомида жами 928 та, шундан 40 та қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг 43 та қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 48 та Фармон ва 136 та қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 432 та қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг 227 та буйруқлари ва қарорлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2 та қарорлари электрон базаси (банки) хизматда фойдаланиш учун етказиб берилиши таъминланди.

7. Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини ташкиллаштириш масалалари бўйича ҳокимларга ҳамда давлат органлари
ва ташкилотларнинг ҳар бирига 5 маротабадан алоқа хатлари чиқарилиши ҳамда туман ҳокимлиги ва давлат органларига жами 450 дан ортиқ қарорларнинг қабул қилинишида услубий ёрдам кўрсатилиши таъминланди.

Шунингдек, юридик хизмат ходимларини фаолиятига кўмаклашиш мақсадида 3 та услубий кўрсатмалар тайёрланиб, 9 та давлат органлари
ва ташкилотларига юборилиши таъминланди.

Шароф Рашидов туман

адлия бўлим бошлиғи       

А.Шерматов