Янгиликлар
М А Ъ Л У М О Т Н О М А
Шароф Рашидов туман адлия бўлими томонидан фуқаро А.Жумаев ва
Ш.Жамоловларнинг “Микрокредитбанк” АТБ Жиззах вилоят филиалига, фуқаро Қ.Исомиддинова ҳамда Ў.Муқимовларнинг “Халқ банки” Жиззах вилоят Уч тепа филиалига “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида кредит ажратиш юзасидан қилган мурожаатлари бўйича банк томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига қилган мурожаатлари ўрганилиб чиқилди.
Ўрганиш давомида, фуқаро А.Жумаев ва Ш.Жамоловлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ-3777-сон Қарори кўра, чорвачиликни ривожлантириш учун 30 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш тўғрисидаги мурожаатлари юзасидан банк томонидан жавоб хати бермаганлиги ҳамда кредит маблағи ажратилмаганлиги аниқланди.
Шунга кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузганлиги учун АТБ “Микрокредитбанк” Жиззах вилоят минтақавий филиали Амалиёт бўлими бошлиғи Орипов Мирхамид Иброхимовичга нисбатан МЖтКнинг
43-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишлилигига кўра судга юборилди.
Шунингдек, адлия бўлими ходимларининг аралашуви билан фуқароларга кредит маблағи ажратилиши таъминланди.
Бундан ташқари, фуқаролар Қ.Исомиддинова ва Ў.Муқимовга “Халқ банки” Жиззах вилоят Уч тепа филиалига “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида паррандачиликни ривожлантириш учун кредит ажратиш юзасидан қилган мурожаатлари ўрганилиб чиқилиб, 30 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.
Шароф Рашидов туман адлия бўлими