Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

19

Тилнинг ҳуқуқий асослари миллат ғурури.


Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши унинг ривожланишида, маънавий-маданий мерос, умуммиллий бойлик, олий қадрият сифатида шаклланишида кучли омил бўлаяпти. Шу билан бирга, бошқа тилларнинг ҳам изчил тараққий топишини ҳар томонлама кафолатламоқда. Жумладан, давлат тилини ўрганиш учун фуқароларга шарт-шароит яратиш, шунингдек, юртимизда яшовчи миллат ҳамда элатларнинг тилларига иззат-ҳурмат билан муносабатда бўлиш Қонуннинг алоҳида моддасида мустаҳкамлаб қўйилган.

Маълумки, давлат тили ва бошқа тилларнинг ривожланишида таълим муассасалари катта роль ўйнайди. Қонунга мувофиқ, мактабгача таълим муассасалари давлат тилида фаолият кўрсатиши билан бирга, миллий гуруҳлар зич яшайдиган жойларда уларнинг ўз тилларида ҳам фаолият юритадиган мактабгача таълим муассасалари ташкил этилиши таъминланиши белгиланган. Шунингдек, юртимиз аҳолисига таълим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқи берилган бўлиб, давлат тилида ҳамда бошқа тилларда умумий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий маълумот олиш таъминланган. Хусусан, мактаб таълими 7 та — ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, туркман ҳамда тожик тилларида олиб борилмоқда.

Жиззах вилоят адлия бошқармаси Жиззах шаҳридаги умумтаълим мактабларида Ўзбекистон Республикаси "Давлат тили тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, унинг жамият, мамлакат тараққиёти, инсонлар ҳаётидаги аҳамиятини тушунтириш бўйича учрашувлар ташкил қилиб келмоқда. Хамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабида бўлиб ўтган тадбир айнан она тили ва адабиёт фанларини чуқур ўргатувчи таълим муассасаси сифатида ўқувчилар ва педогог ходимлар билан биргаликда қизиқарли ташкил этилди.

Мазкур тадбирлардан тайёрланган репортажлар Жиззах вилоят телерадиокомпанияси орқали эфирга узатиб келинмоқда.