Янгиликлар
Инсон ҳуқуқлари, унинг қадр-қиммати ҳар нарсадан устун
Инсон дунёга келган кундан бошлаб ўзининг бирламчи ҳақ-ҳуқуқларига эга бўлади. Вақт ўтган сари эса ижтимоий-сиёсий муносабатларга киришиши натижасида яна кўпгина ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлади. Бугун юртдошларимиз яшаш, меҳнат фаолиятини олиб бориш, ижтимоий ҳизмат кўрсатиш ва бошқа барча соҳаларда ўзларининг ҳуқуқларидан қай даражада фойдалана олишяпти? Жамиятда инсон ҳуқуқларига ҳурмат руҳини ҳамда фуқаролар ҳуқуқлари бузилишига муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида Жиззах вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқлари бўлими томонидан корхона ва ташкилотларда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиш аҳволи юзасидан сўровномалар ўтказиш орқали юқоридаги саволларга жавоб топиш имкони пайдо бўлмоқда.
Бир хафта давомида соғлиқни сақлаш муассасалари, таълим муассасалари, Давлат ва ҳужалик бошқаруви органлари ҳамда молия ташкилотларида ўтказилган сўровномаларда 500 дан ортиқ ишчи ходимлар иштирок этишди.
Сўровномаларнинг аноним тарзда тўлдирилаётгани аниқлик ва шаффофликни таъминламоқда. Соҳалар кесимидаги бу каби ўрганишлар жараёни камчилик ва муаммоларни эрта аниқлаш ва бартараф этиш, коррупция, лоқайдлик каби жамият учун ўта хавфли бўлган иллатларнинг олдини олишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Илғор Рашидов
Инсон ҳуқуқлари бўлими бошлиғи