Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

16

"Қарорларда ҳатоликлар бор"


Адлия бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмат ходимларига давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизмати ходимларининг фаолияти танқидий таҳлил қилингани, таҳилиллар, жорий йилда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 18 мингдан ортиқ қарор ва 2 296 та фармойишлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг 178 таси прокуратура ва адлия органларининг протест ва тақдимномаларига асосан бекор қилингани кўрсатгани маълум қилинди.  

Мазкур қарорлар юридик жихатдан мукаммал ишланмаганлиги, ҳато ва камчиликлардан ҳоли эмаслиги бунга асосий сабаблардан бири бўлганлиги, шунингдек юридик хизмат ходимларининг билим ва маъсулияти айнан бу жараёнда катта аҳамият касб этиши давра суҳбатида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, вилоят прокуратураси Иқтисодий соҳада қонунчилик устидан назорат қилиш бўлим бошлиғи Т.Худойбердиев туман (шаҳар) ҳокимликларининг тадбиркорлик субъектларига ер ажратиб бериш ҳақида кўплаб ноқонуний қарорлари қабул қилинаётгани, жорий йилда 34 та шундай қарорларни бекор қилинишини сўраб протестлар киритилганини билдирди.

Бугунги кунда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарорига кўра ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат "E-IJRO AUKSION" савдо майдончасида онлайн - аукцион орқали берилиши лозимлиги белгиланганлигини таъкидлаб, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати бу каби ҳолатларга ўз муносабатларини билдиришлари лозимлигини кўрсатиб ўтди.