Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

17

СЭОМ ходимларининг 6 фоизлик қўшимча тўловлари ўз вақтида тўланмаган


Жиззах шаҳар СЭОМда иш фаолиятини олиб бораётган С.Мирзабековнинг Вазирлар Маҳкамасининг 583-қарорига асосан 6 фоизлик қўшимча пул маблағлари жорий йилнинг 21 август кунидан 20 сентябрь кунига қадар тўланмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати асосида Жиззах шаҳар адлия бўлими марказда мониторинг олиб борди.

Мониторинг давомида яна 24 нафар ходимларга 21 август кунидан 20 сентябрь кунига қадар кунлик 6 фоизлик қўшимча тўловлар бўйича жами 52 млн. 489 минг 688 сўм пул маблағлари тўланмаганлиги аниқланди. Натижада, бўлим томонидан Жиззах шаҳар СЭОМга қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан киритилган тақдимномага асосан мазкур маблағлар ходимларга тўланиши таъминланди.

Жиззах шаҳар адлия бўлими ходимларнинг бузилган меҳнат ҳуқуқларини тиклашга доим тайёр ва Сизларнинг меҳнат ҳуқуқларингиз қонун билан кафолатланади.


Шерзод Қайнаров

жиззах шаҳар адлия бўлими

етакчи маслаҳатчиси