Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

26

“Юксалиш” Умуммиллий ҳаракатига аъзолик сертификатлари топширилди.


Жиззах вилоят адлия бошқармасида “Юксалиш” Умуммиллий ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси вилоят бўлинмаси ҳамкорлигида “Давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ва улар ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатларини самарали йўлга қўйиш” мавзусида очиқ мулоқот тадбири  ташкил этилди.
Тадбирда вилоятдаги 30 та нодавлат  нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.
Тадбир иштирокчиларига тадбир ҳамкорлари томонидан мамлакатимизда нодавлат  нотижорат ташкилотлари фаолиятига доир олиб борилаётган ислохотлар, амалга оширилган ишлар, соҳа вакиллари малакасини ошириш ва ННТлар ўртасида тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйиш, ижтимоий шериклик муносабатлари соҳасидаги мавжуд ютуқ ва камчиликлар хусусида тушунтиришлар берилди.
Тадбир сўнгида “Юксалиш” Умуммиллий ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари томонидан бир қанча ННТларнинг раҳбарларига “Юксалиш” Умуммиллий ҳаракатига аъзолик сертификатлари топширилди.