Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

27

Мирзачўл Агросервис МТП механизаторларига иш ҳақлари ундирилиши таъминланди.


Мирзачўл туман адлия бўлимига Мирзачўл МТП агросервис МЧЖ нинг бир нечта ходимлари шикоят аризаси билан мурожаат қилиб, 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида МЧЖ да ишлаган даврлари учун жами 19 015 436 сўм миқдоридаги иш ҳақларини ололмаётганлигини билдирган.

Бўлим томонидан ушбу мурожаатлар иш юритувга қабул қилиниб, ўрганилиш жараёнида, ҳақиқатдан ҳам Мирзачўл ''МТП Агросервис'' МЧЖ нинг жамият мехнизаторлари ва техник ходимлари иш ҳақларидан қарздорлиги борлиги аниқланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, туман адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судига жамият ишчилари Чирмашев Жамшид, Расулов Асан, Урушов Абдуразик ҳамда Беккамова Ойгуллар манфаатида суд буйруғи чиқарилиши юзасидан ариза киритилди.

Натижада, суд томонидан қарздор Мирзачўл МТП агросервис МЧЖ ҳисобидан юқорида исмлари қайд этилган фуқаролар фойдасига жами

19 015 436 сўм миқдоридаги иш ҳақлари ундирилиши белгиланди.

Улмас АБДИЕВ

Мирзачўл туман адлия бўлими бошлиғи