Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

30

Халқ қабулхонасида ташкил этилаётган қабуллар давомида фуқаролар мурожаатлари ўз ечимини топмоқда


Хафтанинг ҳар пайшанба куни вилоят Халқ қабулхонасида Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидовнинг фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш куни этиб белгиланган. Ўтказилган қабул давомида 10 га яқин муаммоли масалалар тингланди. Фуқаро И.Хнинг "Қишлоқ қурилиш инвест" МЧЖ билан тузган шартномаси вақтида бажарилмаганидан норози бўлиб қилган мурожаати, Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро М.Анинг мол-мулк ва ер солиғидан қарздорлиги бўлмасада суддан қарздорликни тўлаш бўйича келган хатидан норози эканлиги ва шу каби бир нечта муаммоли масалалар ўрганиш ва ечимини топиш учун иш юритувига қабул қилинди. Халқ ишончи ва умидини уйғотувчи бу каби амалий харакатлар инсон манфаатларининг кафолати ҳамдир.