Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

02

ННТ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШДА ҲАМКОРИМИЗ


Бугун мамлакатимизнинг сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни тобора ортиб бормоқда. Жиззах вилоят адлия бошқармаси, вилоят ИИБ ва Ўз.ННТМА(нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоцацияси) ҳамкорлигида вилоят халк таьлими бошкармаси хамда вилоятда таьлим сохасида фаолият юритаётган ннт.лар иштирокида "Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашишда иштирок этишининг ҳуқуқий асослари" мавзусида ташкил этилган семинар-тренинг бу борадаги ислохатларда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтиришга бағишланганлиги билан аҳамиятлидир.

ИИБ томонидан коррупцияга қарши курашишда нодавлат-нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлиги жиҳатлари ва бу соҳада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳусусида ҳам батафсил фикр-мулоҳазалар алмашилди. Халқ таълими тизимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган ишлар, ютуқ ва камчиликлар ҳақида соҳа мутасаддиларининг ахборотлари тингланди. Иштирокчилар томонидан коррупциянинг салбий оқибатларидан аҳоли хабардорлигини ошириш, ёшларда бу иллатга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришда қайси усул ва воситалардан фойдаланилса самаралироқ бўлиши юзасидан билдирган таклиф ва тавсиялар ўртага ташланди.

Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси вилоят бўлинмаси раҳбари Назифа Камалова томонидан мавзу юзасидан мастер-класс машғулотлари олиб борилди. Эркин суҳбат, ўзаро тажриба алмашиш тарзида ташкил этилган бундан тадбирларни бошка сохалардаги (согликни саклаш, маданият, спорт, мехнат... каби) ННТ.лар билан хам давомли тарзда ўтказиб боришга келишиб олинди.

Жиззах вилоят адлия бошқармаси