Янгиликлар
Мирзачўл туманида ҳуқуқий тарғибот тадбири доимий амалга ошириб борилмоқда
9-декабр-Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан Мирзачўл туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 2-3 декабрь кунлари туманнинг ''Ғалаба'' ҳамда Мустақиллик МФЙ да ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Шунингдек, фуқароларга қонунчиликдаги сўнги янгиликлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шу билан бирга, маҳалланинг Рисалиев кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Азизов Бобурбекнинг коммунал тўлов билан боғлиқ бўлган мурожаати ўрганиб чиқишлик учун бўлим томонидан иш юритувга қабул қилинди.
Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ҳамкор ташкилотлар билан мунтазам давом этлирилишига келишиб олинди.
У.А.АБДИЕВ
Мирзачўл туман адлия бўлими бошлиғи