Янгиликлар
07
РАҒБАТ ВА ЭЪТИРОФ ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ ҚАНОТДИР
8-декабрь-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан Жиззах вилоят адлия бошқармасининг бир гурух ходимлари ва ҳамкорликда фаолият кўрсатаётган ташкилот вакиллари Адлия вазирлигининг юксак унвон ва фахрий ёрлиқларига муносиб кўрилди.
"Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси" кўкрак нишонига Жиззах вилоят телерадиокомпанияси мухбири Ш.Норқулова сазовор бўлди. Ш.Норқулова муаллифлигида "ТВ шарх", "ТВ юрист", "Адлия хабари" кўрсатувлари ва "Баҳс, мунозара, таҳлил" ток-шоуси эфирга узатилади.
Бундан ташқари бошқарманинг Ташкилий назорат ва таҳлил бўлими бошлиғи А.Ражабов "Адлия аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Шу билан бирга бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Э.Махаммадиевга “2-даражали адлия маслаҳатчиси” махсус унвон - мартаба даражаси берилди.
Зомин туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Н.Ўразалиев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди. Мана шундай юксак мукофот ва эътирофга сазовор бўлган барча ҳамкасбларимизни ютуқлари билан чин қалбимиздан табриклаймиз.