Янгиликлар
АҲОЛИ МУАММОЛАРИГА САЙЁР ҚАБУЛЛАР ДАВОМИДА ЕЧИМ ТОПИЛМОҚДА
Жорий йилнинг 2 декабрь куни Дўстлик туман адлия бўлимининг навбатдаги сайёр қабул жараёни “Бунёдкор” МФЙ (3-сектор) ҳудудида жойлашган Маданият маркази биносида ўтказилди.
Дўстлик туман Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси, “Мадад” ҳуқуқий маслаҳат бюроси, “Бунёдкор” МФЙ мутасаддилари билан биргаликда ташкил этилган қабул давомида 35 нафар фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этишди.
Қиш мавсуми бўлганлиги сабабли мурожаатчилар асосан суюлтирилган газ баллонини олиш, уй-жой билан таъминлаш, 2 ёшгача бўлган болалар нафақасини ва моддий ёрдам олиш, электр симёғочларни ўрнатиш, кўп қаватли уйлар олдидаги тандирхона ва хожатхоналарга электр энергиясини ўтказиб бериш масалаларида амалий ёрдам беришларини сўрадилар. Барча мурожаатларга ўз вақтида ечим топиш юзасидан мутасадди ташкилот вакиллари билан келишиб олинди.