Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

15

Тадбиркор мурожаати қаноатлантирилди.


Зафаробод туман адлия бўлимига “Аброр Элёр қурилиш” МЧЖ рахбари Э.Худёров томонидан ободонлаштириш учун бажарилган ишларнинг пули тўлаб берилмаётганлиги ҳақидаги шикоят келиб тушган. Тақдим этилган ҳужжатларга кўра, “Аброр Элёр қурилиш” МЧЖ билан Зафаробод туман хокимлиги ўртасида 2019 йил 25 июлда пудрат шартномаси қиймати 1.418.744.535 сўмлик ишларни бажариш ҳақидаги шартнома тузилган.

“Аброр Элёр қурилиш” МЧЖ бажарилган ишларининг тўланмай қолган 344.389.200 сўм қарздорлигини тўлаш тўғрисида ҳокимликка ёзма равишда 2 маротаба талабномалар юборганлигига қарамай, қарздорликни шартнома шартларида кўрсатилган тартибда тўламасдан келмоқда. 

 Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддаси 2-қисмида “Етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди” деб кўрсатилган.

Шунга асосан 2020 йил 25 сентябрь кунги ҳолатига қарздорлик суммаси 344.389.200 сўм ҳамда асосий қарздорликдан келиб чиқиб хисоб-китоб қилинганда тўлов кечиктирилган кунларга яъни 2019 йил 31 декабрдан 244 кунга ҳисобланган пеня суммаси 335.937.492 сўмни, қонун талабига мувофиқ тўлаб берилмаган сумманинг 50 фоизи 167.968.746 сўмни ташкил қилади.

Мазкур мурожаат юзасидан Жиззах туманлараро иқтисодий судига ҳисобланган қарзларни “Аброр Элёр қурилиш” МЧЖ манфаатида ундириб бериш ҳақида ариза билан мурожаат қилинди.

Суд мазкур аризани кўриб чиқиб “Аброр Элёр қурилиш” МЧЖ фойдасига жами 367.937.492 сўм ундириш ҳақидаги ҳал қилув қарорини чиқарди.

Ж.Ишонқулов

Зафаробод туман адлия

бўлими бошлиғи