Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

16

ННТ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШДА ҲАМКОРИМИЗ


Жиззах вилояти адлия бошқармаси соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан “Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашишда иштирок этишининг ҳуқуқий асослари” мавзусида навбатдаги давра суҳбатини ўтказди.

Тадбирда вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул раҳбарлари ҳамда ННТ соҳасида фаолият юритаётган ходимлар иштирок этишди.

Тадбирда соҳада фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашишда иштирок этиши даражаси ва бу билан боғлиқ равишда жамоатчилик назоратини амалга оширишни кучайтириш масалалари мухокама қилинди ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Иштирокчилар томонидан коррупциянинг салбий оқибатларидан аҳоли хабардорлигини ошириш, ёшларда бу иллатга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришда қайси усул ва воситалардан фойдаланилса самаралироқ бўлиши юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.