Янгиликлар
Марказ ҳодимларининг иш ҳаққи тўлаб берилди.
Адлия бошқармасининг 2020 йил 26 ноябрь кунги 1-13/13-8//4510-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг 30 ноябрь куни Мирзачўл туман адлия бўлими томонидан Мирзачўл туман ҳокимлиги молия бўлимида мониторинг ўтказилди. Ўтказилган мониторингда, Мирзачўл туман фермер хўжаликлари бухгалтерия ҳисоботини юритиш маркази ходимларига ҳақдорликлари тўлиқ молиялаштирилмаганлиги аниқланди ва молия бўлимига адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 30 ноябрь куни 1-25/71/348-сонли талабнома-хат киритилган.
Адлия бўлимининг ушбу талабномаси ижросини таъминлаш мақсадида, 2020 йилнинг 30 ноябрь - 4 декабрь кунлари туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан Мирзачўл туман фермер хўжаликлари бухгалтерия ҳисоботини юритиш маркази ходимларига 170,034,602 (Бир юз етмиш миллион ўттиз тўрт минг олти юз икки) сўм ҳақдорликлари тўлиқ тўлаб берилди.