Янгиликлар
21
Коррупцияга йўқ деймиз
Коррупция иллати мамлакатни пароканда қилади. Шу сабаб тараққиётга эришишнинг энг тўғри ва қисқа йўли сифатида адолат, шаффофлик, тўғрилик эътироф этилади. Биз бугун бу борада қонунчиликни мустаҳкамлаш билан бирга, инсонлар онгида энг эзгу ғоялар, фикрлар ва муносабатларга бевосита салбий тасир ўтказаётган, худди ўпқон мисоли ён-атрофидаги барча фойдали амалларни ўз домига тортаётган бу иллатнинг томирини юлиб ташламас эканмиз, мақсадимизга эришишимиз мушкул. Бунинг учун эса халқимиз айниқса ёшлар онгида коррупцияга муросасизлик туйғусини шакллантириш лозим.
Жиззах шаҳридаги "Умид" ихтисослашган мактаб интернатида бўлиб ўтган тадбирда адлия бошқармаси ходимлари иштирок этиб, қонунчиликдаги янгиликлар, коррупцияга қарши кураш борасида сўнги пайтда олиб борилаётган кенг кўламли ислохотлар, ўзгаришлар хусусида тушунча берди. Ўқувчиларга коррупция иллати, унинг аянчли оқибатлари акс эттирилган видеоролик намойиш этилди. Бирор-бир ҳаракатни бажаришдан олдин унинг оқибати ҳақида чуқурроқ мулоҳаза қилиш лозимлиги таъкидланди.