Янгиликлар
22
АДЛИЯ ТАДБИРКОРГА ДЎСТ
Шароф Рашидов туман адлия бўлими, Бош вазир қабулхонаси туман бўлими ҳамда мутасадди ташкилотлар иштирокида "Адлия тадбиркорга дўст" лойиҳаси доирасида тумандаги тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди. Унда товар белгисининг тадбиркорлик фаолиятидаги ўрни ва самараси, товар белгиларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига барҳам бериш борасида сўз борди. Қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгаришлар, белгиланган имтиёзлар ва имкониятлар батафсил тушунтирилди.
Шу билан бирга тадбиркорлик субъектларининг жойига чиқилиб улар билан юзма-юз кўришган холда манзилли тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Тадбиркорларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.