Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

23

ХАЛҚ ДАРДИ БИЛАН ЯШАШ БУГУННИНГ ТАЛАБИ


Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш бўйича режасига асосан бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Э.Махаммадиев томонидан 2020 йил 19 декабрь куни Зомин туманининг энг чекка қишлоқларидан бўлган "Дуоба" ҚФЙда сайёр қабул ўтказилди. Қабул жараёнида 22 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Мурожаатларнинг аксарияти қиш мавсуми муаммолари билан боғлиқ бўлиб, суюлтирилган газ, электр энергияси таъминоти бўйича камчиликларни бартараф этиш борасида амалий ёрдам сўрашган. 14 нафар фуқароларга кадаср, кредит олиш тартиби, нафақа, моддий ёрдам ва шу каби масалаларда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, ижобий ечим топишида амалий ёрдам берилиши режалаштирилди.