Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

22

Жиззахда фуқаро ер ажратилиши пайсалга солинганидан норози бўлди.


Нурафшонда яшовчи фуқаро Н.Сакибаев ким ошди савдоси орқали якка тартибда уй-жой қуриш учун ер ер участкаси сотиб олган. Аммо бу  бўйича Жиззах шаҳар ҳокими қарори қабул қилинмаган ва ер майдони ажратиб берилмаган. Фуқаро мазкур ҳолатдан норози бўлиб бўлимимизга амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.

Аниқланишича, 2017 йил 16 октябрда фуқарога Жиззах шаҳри Сайхон МФЙ ҳудудидан аукционга қўйилган 0,04 га. ер участкаси бўйича 96-сонли ғолиблик баённомаси берилган. Ҳамда ушбу ерга умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тўғрисида шартнома имзоланган.

Шунга кўра, адлия бўлимининг ҳуқуқий жиҳатдан аралашуви билан жорий йил 17 февраль куни Жиззах шаҳар ҳокимининг 33-сонли қарори қабул қилиниши ва ер участкаси ажратиб берилиши таъминланди.

А.Шайжигитов,
Жиззах шаҳар адлия бўлими бошлиғи.